Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида ҳуқуқий тарғибот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарори билан тасдиқланган Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 8-банди ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 508-сон ва 30 октябрдаги 557-сон буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан Жамғарманинг фаолиятига оид ҳамда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириш бўйича 2020 йил 27 ноябрда тарғибот Режа-жадвали тасдиқланган.

Юқоридаги ҳужжатлар асосида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Жамғармада ўқув соати ўтказилиши белгиланиб, ҳафта давомида қабул қилинган ҳамда Жамғарма фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ходимларга етказилиб борилмоқда. Бугунги кунда, юзга яқин қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан видеоконференцалоқа режимида ҳафтанинг ҳар жума кунида ўтказиб келинаётган ўқув семинарларида Жамғарма ходимлари иштирок этиб келмоқдалар.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда ахборот коммуникация воситаларидан ҳамда тақдимотлардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.

Yaratilgan vaqt: 25.03.2021
Ko‘rishlar soni: 838