АКТ вазири журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот норасмий учрашув ўтказди

24-октабр куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки мажмуа шоу-румида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Садиков оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан очиқ мулоқот норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, айнан шундай юқори даражадаги шаклда ўтказилган тадбир илк маротаба ўтказилди. Тадбирда қатнашган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар шахсан Вазирлик раҳбариятига ўз саволларини мурожаат этиб уларга батафсил ва тўлиқ жавоб олишди.

Масалан, ҳозирги кунда тўртинчи ҳокимят вакилларини ва ўқувчиларни энг қизиқтираётган саволлар қаторида АКТ соҳасидаги кадрларни тайёрлаш масаласи бўйича берилган саволларга жавоб берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Садиков таъкидлаганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган барча чоралар асосий мақсадга йўналтирилган — ёш авлодимиз учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш, малакали ва рақобатбардош АКТ соҳасидаги кадрларни тарбиялашдан иборатдир. Ҳозирда юртимизда АКТ соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Ёш АКТ соҳасидаги кадрларни тайёрлашда тамал тошини Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб қўяди. Ўрта маҳсус АКТ таълими эса ихтисослаштирилган коллеж ва лицейларда амалга ошиирилади. Олий маълумотли АКТ соҳасидаги мутаҳассисларни эса Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг Қарши, Нукус, Самарқанд, Фарғона ва Уҳрганчдаги филлиалари томонидан амалга оширилади.

ТАТУда 2020/2021 ўқув йилида янги Рақамли иқтисодиёт бакалавр таълим йўналиши ҳамда 8 та янги магистратура мутахассислиги очилди.

Республикада келгусида АКТ соҳасидаги таълимни ривожлантириш ва такомиллаштириш доирасида 2023 йилгача республиканинг барча туман ва шаҳарларда информатика ва ахборот технологияларни чуқурлаштириб ўрганишга қаратилган ихттисослаштирилган мактабларни очилиши ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича техникумлар ҳам очилади. Келгуси йилдан бошлаб Тошкент вилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ишга тушади.

Шу билан бирга оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлартомонидан рақамли ва ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий этишда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, фуқароларимизга қулай электрон давлат хизматларни кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича берилган саволларга ҳам жавоб берилди.

Электрон ҳукумат тизими фаойлияти ошкоралик ва очиқлик тамойилларга асосланади. Бу эса, ўз навбатида давлат органлари фаолияти назорат олиб боришда ва аҳоли учун сифатли давлат хизматларни кўрсатишда самарали механизмни яратади.

Ана шу мақсадда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz) жорий этилган. Бугунги кунда ушбу портал орқали 210 тадан ортиқ электрон давлат хизматлари тақдим этиб келинмоқда. Улар бўйича йил бошидан бери 2,5 миллионга яқин аризалар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Йил якунига қадар умумий хизматлар сони 230 тага етказилади. Жумладан, кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотнома олиш хизматлари жорий қилиниши ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғини олиш, кадастр паспортини рўйхатдан ўтказиш, ипотека кредитлари бўйича давлат субсидиясини олиш хизматларининг такомиллаштирилиши режалаштирилган.

АКТ соҳасидаги тадбиркорларга кўмак беришда қандай ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича берилган саволларга жавоб берилди.

АКТ соҳасидаги тадбиркорлар ва стартаплар учун муносиб шароит яратиш мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда энг долзарб ва устувор вазифаларидан бири. Бу тарзда Вазирлик томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки ташкил этилиши бунга ёрқин мисол бўла олади.

Пойтахтимизда барпо этилган технопарк АКТ соҳасидаги стартапчиларга ҳар томонлама кўмак беришга юналтирилган бўлиб, уларга юридик, молиявий, маркетинг ёрдам кўрсатилади.

ИТ Парк резидентлари барча солиқ ва мажбурий тўловларидан 2028 йил 1 январгача озод этилган. Бундан ташқари, ИТ Парк резидентлари республика бўйича жойлашувига қарамай барча берилган имкониятлардан фойдалана олади.

Ҳозирги кунда ИТ Парк резидентлари сони 416 га етиб, улар таркибида 5 мингдан ортиқ мутаҳассис меҳнат қилади. Диққатга сазовор яна бир жиҳат: 14 корхона хорижий капитал иштирокида, ва 54 таси нолдан бошлаб ташкил этилди.

Йил бошидан бери ИТ Парк резидентлари томонидан жами 750 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 346,2 млрд. сўм, хусусан, экспорт ҳажми 8,4 млн. долларни ташкил этди.

ИТ Паркнинг ҳудудий филиаллари бинолари Андижон (“Дигитал cитй” технопарки), Фарғона (ИТ Парк Марғилон филиали), Сирдарё (ИТ Парк Гулистон филиали) вилоятларида фойдаланишга топширилди, Андижон филиалида 10 та ва Марғилон филиалида 7 та резидент фаолият юритмоқда. Жорий йил якунига қадар Жиззах вилоят ИТ Парк филиали ташкил этилади, шунингдек Наманган (5800 кв.м), Нукус (12000 кв.м), Самарқанд (1100 кв.м),ва Урганч (16000 кв.м) шаҳарларида ИТ Парк филиали биноларини қуриш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

ИТ Парк ҳудудида экскурция давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ИТ Паркнинг келгуси инфратузилмавий ривожланиш режалари билан яқиндан танишди. Бугунги кунда ИТ Парк ҳудудини кенгайтириш ва қатор инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича йирик ишлар олиб борилмоқда. Бу ерда босқичма-босқич 17 та иморат, жумладан, 20-25 қаватли офис бинолари, 22 қаватли меҳмонхона, университет, конференция зали, коворкинг маркази ва бошқа объектлар барпо этилади. Иншоотлар 9 баллдан юқори зилзилага чидамли бўлади. Ер остида 3 қаватли автотураргоҳ қурилади. Мажмуа ҳудудида кафе ва ресторанлар, дўконлар, масжид, спорт майдонлари, дам олиш жойлари ҳам бўлади.

Мазкур тадбир ўтказилиши, шубҳасиз, Вазирлик ва оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар билан самарали мулоқот ўрнатишга хизмат қилади. Бу эса нафақат ўқувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар билан яқидан таништиради, бундан ташқари ёшлар ва аҳоли ўртасида АКТ йўналишига бўлган қизиқишини ҳам орттиради.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун ИТ Парк офиси, қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳудудлар ҳамда Тошкент телеминорасига пресс-тур ўтказилади.

Yaratilgan vaqt: 24.10.2020
Ko‘rishlar soni: 855