Халқаро почта транзитини таъминлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Почта хизмати стратегик аҳамиятга эга деб бемалол айтиш мумкин. Чунки, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмаган, аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса почта хизмати мутахассисларини доимий равишда ўз устидан ишлашга, тизимга янги технологияларни жорий қилишга, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

Маълумки, халқаро почта жўнатмалари мунтазам равишда бошқа давлатларга авиа қатновлар орқали жўнатиб келинган. Бутун дунёда содир бўлаётган CОВИД-19 пандемияси туфайли эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирда халқаро авиа қатновлар сони қисқарган. 

Бундай вазиятларда бошқа транспортлар орқали почта жўнатмаларини юборилишига эхтиёж ортиши кузатилади. Бугунги кунда «Ўзбекистон почтаси» АЖ, Тожикистон Республикасига халкаро почта алмашинувларини ер усти транспорти орқали ўтказиш мақсадида «Тожикистон почтаси» АЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистон орқали Тожикистонга халқаро почта транзити алмашинувини йўлга қўйди. Эндилик Тожикистонга ҳалқаро почта жўнатмаларининг кириш таъминланиб, транзити алмашинуви доимий равишда амалга оширилади.

Ҳамкорлик натижасида, «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Тожикистон почтаси» АЖ билан халқаро почта жўнатмалар транзит алмашинувини янада кенгайтирилади ва бу халқаро почта жўнатмаларини тўхтаб қолгани билан боғлиқ муаммоларни қисман бўлсада, бартараф этилишига ёрдам беради.

Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан 32 та давлатга фақат ер усти транспорти йўналишида халқаро почта жўнатмалари етказиб берилмоқда. «Ўзбекистон почтаси» АЖ бошқа давлатлардан барча турдаги почта жўнатмаларини санитария-эпидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилмоқда.

Yaratilgan vaqt: 14.08.2020
Ko‘rishlar soni: 562