Ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари ҳар соҳада мужассам

Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури доирасида журналистлар учун пресс-тур ўтказилди.

ОАВ вакиллари ушбу ваколатхона ёрдамида очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мамлакатимиздаги ОТМлар орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи ўқув медиа-маркази билан танишди.

Лойиҳа доирасида олийгоҳ медиа-марказига ТВ дастурларни тасвирга олиш тизими, ТВ ёриткич қурилмалари, виртуал студия, ТВ янгиликларни яратиш қурилмалари, видеомонтаж тизими, рақамли фотостудия қурилмалари, аудио ёзиш тизими, медиа павилонни бошқариш қурилмалари ўрнатилган.

Ўқув медиа-марказига ташкил этилган пресс-турда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA), ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев университет профессор-ўқитувчилари, ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Yaratilgan vaqt: 07.02.2020
Ko‘rishlar soni: 588