Халқаро ҳамкорлик

2020-йилнинг 11-центабр куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқовнинг Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида АКТ соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, почта хизматлари, телекоммуникация соҳалари ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасидаги Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 центабр куни қабул қилинган “Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банки иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, учрашув чоғида ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, ИТ-таълим ва энг янги технологияларни жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболдаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Яратилган вақт: 11.09.2020
Кўришлар сони: 328