Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Microsoft компанияси мутахассислари дарс ўтди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун Microsoft компанияси мутахассислари иштирокида «Кодлаш соати» («Hour of code») номли очиқ дарс ўтказилди.Бир соатлик дарс давомида ўқувчилар мантиққа асосланган буйруқ блокларидан фойдаланиб турли дастурларни қуришди, шунингдек, Scratch дастурида ўз малакаларини оширди. Очиқ дарсда мактабнинг 200га ўқувчиси иштирок этган. Дарс якунида Microsoft  компанияси ва ихтисослаштирилган мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланган. Унга кўра, эндиликда компания мутахассислари ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун очиқ дарс ўтиб беришади. Бу орқали ўқувчилар дастурлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлардан ҳам хабардор бўлиб боришади.

Маълумот учун, «Hour of code» - бу тарихдаги энг йирик ўқув тадбири ҳисобланади. Бир соатлик дарс шаклида ташкил қилинадиган бу тадбир дастурлашнинг мураккаблиги ҳақидаги афсоналарни йўқ қилади, шунингдек, ҳар бир инсон дастурлаш асосларини ўрганиши мумкинлигини намойиш этиш учун мўлжалланган.2019 йилда бутун дунё бўйича рўйхатдан ўтказилган шу каби дарслар сони 140 мингдан ортиқни ташкил қилади. 910 миллиондан ортиқ ўқувчилар эса ушбу тизим аосида дарс ўтишади.

Яратилган вақт: 10.02.2020
Кўришлар сони: 471