Идоравий мукофотлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланиш соҳасининг юқори даражада юксалиши ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, соҳанинг ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган Вазирлик ҳамда унинг тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, мобил алоқа операторларининг меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.

Хусусан, 3 нафар Самигов Ахмаджон Нигмонович «Ўзбектелеком» АК «Тошкент шаҳар телефон тармоғи» филиали Миробод телефон боғламаси Линия кабель иншоотлари цехи 252/256ЭАТС электромонтёри, Махмудов Ариф Баҳадирович «Ўзбекистон почтаси» АЖ Қашқадарё филиали директори, Мусаев Аброр Умидович «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК Ҳукумат тадбирларига хизмат кўрсатиш, овоз кучайтириш ва синхрон таржима билан таъминлаш бўлими 1-тоифали алоқа муҳандиси ходимлари «Моҳир алоқачи» фахрий унвони билан тақдирланди.

Шунингдек, вазирлик тизимида намунали фаолият кўрсатаётган 23 нафар ходим «Фахрий ёрлиқ» билан, бундан ташқари яна 21 нафар ходим «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирландилар.

Вазирликнинг махсус мукофотлари жойларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилди.

Ушбу мукофотлар Ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир ходимга улкан шараф ва масъулият юклайди, янги марралар сари руҳлантирди.

Яратилган вақт: 02.09.2020
Кўришлар сони: 432