«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Президент Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлди.

Шу билан бир қаторда, «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Насибахон Исмаилова, Гурлан тумани телекоммуникация боғламаси муҳандиси Сергей Ли “Дўстлик” ордени билан, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Наманган филиали капитал қурилиш ва таъмирлаш участкаси электромонтёри Сайфидин Мирдадаев “Содиқ хизматлари учун” медали билан, «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг Фарғона вилояти электромагнит мослашув хизмати муҳандиси Олег Аксенов, Урганч почта алоқаси боғламаси бўлим бошлиғи Умида Раджапова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Бу эса, ўз навбатида, ахборот коммуникация соҳасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар натижасида эришган ютуғларнинг ва шу туфайли ҳукумат томонидан Ватанга садоқат билан хизмат кўрсатган ибратли фаолиятинг юқори баҳоланганининг яққол исботидир.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жамоаси мазкур соҳада фидойи хизмат кўрсатган ҳамкасбларимизни ушбу давлат мукофот билан табриклайди. Эзгу ишларида янги ютуқ ва муваффақиятлар, яқинларига сиҳат-саломатлик ва бахту-саодат тилаб қолади.

Яратилган вақт: 29.08.2020
Кўришлар сони: 280