Тошкент шаҳридаги Инха университетида кириш имтиҳонлари илк маротаба онлайн ўтказилди

2020 йил 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инха университета биринчи кириш имтиҳонлар онлайн режимида ўтказилди. Абитуриентлар имтиҳонларни иккита йўналиш: «Логистика» (SOL) ва «Компьютер инжиниринг» (SOCIE)​) бўйича топширишди.

Имтиҳонлар ZOOM дастури ёрдамида ўтказилди. Имтиҳон қоидаларига асосан, абитуриентлар бир вақтда онлайн-имтиҳонга кирди ва уларга топшириқлар берилди. Математика фани бўйича 6 та саволларни 30 дақиқа ичида ечиш топшириғи берилди. Вақт тугаши билан абитуриентлар жавоб варақаларини кузатувчиларга ZOOM орқали кўрсатиб, уларни расмга олиб, текширув комиссияга жўнатишди. Жавобларнинг иккита вариантлари кейинчалик солиштирилиб текширилади.

Таъкидлаш керакки, имтиҳонга рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 86 фоизи иштирок этди.

Yaratilgan vaqt: 23.06.2020
Ko‘rishlar soni: 562