Раҳбарлар учун бир ҳафталик махсус ўқув курслари бошланди.

13 январь куни «Ўзбектелеком» АК филиаллари раҳбарлари учун замонавий самарали менежмент «Тime management – самарадорлик ва натижадорлик кафолати. Ёшлар ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш – муваффақият гарови» мавзусида бир ҳафталик махсус курсларга старт берилди.
Ўқув курсларининг очилиши маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов сўзга чиқиб, тингловчиларга тизим олдида турган долзарб вазифалар, телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, аҳолига энг замонавий, тезкор хизматлар тақдим этиш ҳамда «Ўзбектелеком» АК акциядорлик жамиятини бошқариш сифати ва самарадорлигини юксалтириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган стратегик масалаларга тўхталиб ўтди.
Ушбу тадбир ўзаро очиқ мулоқот ва амалий суҳбатлар учун ҳам имконият бўлганлиги эътироф этилди.
Ўқув машғулотлари доирасида Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабга ташриф давомида ёшлар билан ўтказган учрашувдаги маърузасининг мазмун ва моҳияти хусусида ҳам атрофлича суҳбатлашилди.
Ҳафталик махсус курслар доирасида «Ўзбектелеком» АК филиаллари раҳбарларига 15 дан ортиқ олимлар ва етук мутахассисларнинг маъруза ва тақдимотлари ҳам ўтказилиши кўзда тутилган. Ҳисобчилар учун эса қўшимча ихтисослаштирилган машғулотлар ўтказилади.

Yaratilgan vaqt: 13.01.2020
Ko‘rishlar soni: 528