Малайзиялик инвесторлар билан учрасув бўлиб ўтди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалига Малайзиялик инвесторлар ташриф буюрди.
Делегация аъзоларига ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ жараён, иқтидорли талабаларнинг инновацион лойиҳалари, филиалнинг илмий салоҳияти, Германия, Япония каби ривожланган ҳорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги ва Малайзия билан ҳам бу борада ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида ижобий фикрлар билдирилди.

Хива шаҳрида Малайзия компанияси томонидан ташкил этилган «Ҳадиднет» ФE ЛЛC компанияси иш бошлаётганлиги муносабати билан ёш кадрларни компанияга ишга қабул қилиш мақсадида ТАТУ Урганч филиалининг иқтидорли битирувчи ёшлари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида талабалар ўзларининг олиб бораётган тадқиқот ишлари ва амалга ошираётган лойиҳалари билан ўртоқлашдилар.

Малайзиялик инвесторлар телекоммуникация соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ёшларни иш билан таъминлаш, ахборот технологиялари соҳасида смарт лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларини билдирдилар.

Ташриф давомида ҳорижий меҳмонлар ТАТУ Урганч филиали қошида фаолият юритаётган Инновацион техномарказ фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бу ерда ишлаб чиқилаётган юқори технологияли лойиҳалар Малайзиялик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу боис, Малайзиялик инвесторлар билан келгусида Инновацион техномарказ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.

Yaratilgan vaqt: 04.01.2020
Ko‘rishlar soni: 792