“SBTUIT OPEN - 2019” олимпиадаси ғолиблари аниқланди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг биринчи босқич талабалари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида дастурлаш бўйича “SBTUIT OPEN - 2019” олимпиадаси ўтказилди.

154 нафар талаба ва ўқувчи иштирокида ўтган беллашувда иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан дастурлаш бўйича берилган топшириқларни бажаришди.

Мусобақа якунида 1-ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали академик лицей ўқувчиси Баҳриддинов Мақсудга, 2-ўрин ТАТУ Самарқанд филиали талабаси Абдуллаев Акбарга, 3-ўрин эса ТАТУ Самарқанд филиалининг яна бир талабаси Худойбердиев Шарофга насиб этди.

Шунингдек, олимпиаданинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қуйидагилар тақдирланди:

«Энг яхши дастурчи қиз» – Маҳбуба Салимова, СамДУ талабаси;

«Энг тез ишланган масала» – Шеҳроз Нурлиев, ТАТУ Самарқанд филиали талабаси.

Yaratilgan vaqt: 17.12.2019
Ko‘rishlar soni: 520