Беларус Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазири билан учрашув

17 июнь куни Минск шаҳрида (Беларус Республикаси) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаровнинг Беларус Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазири К. Шулган билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида алоқа ва ахборот-технологиялари соҳасида Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, учрашув доирасида телекоммуникациялар, ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, электрон ҳукумат, почта алоқаси, АТ-таълими, лойиҳавий ва илмий, телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда бошқа истиқболли соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида икки томонлама конструктив ҳамкорликни келгусида янада ривожлантириш мақсадида биргаликда ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Гуруҳнинг фаолияти икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасидаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси»га киритилиши мумкин бўлган лойиҳавий фаолликларни мувофиқлаштиришга қаратилади.

Манба: Ахборот хизматиБеларус Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазири билан учрашув

Yaratilgan vaqt: 18.06.2019
Ko‘rishlar soni: 593