9 Май — Хотира ва қадрлаш куни

Ўзбекистонда халқимиз бирдамлиги ва жасоратининг тимсолига айланган 9 Май — Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда.

Биз Ватан озодлиги йўлида оғир-синовли кунларда бирдам ва аҳилликда ғалаба учун бутун кучини сафарбар қилган кўпмиллатли халқимизнинг абадий мардона хатти-ҳаракатларини улуғлаймиз.

Шафқатсиз уруш майдонларида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш билан бирга бугунги ёруғ кунларга етиб келган табаррук кексалар, уруш ва меҳнат фахрийларига машаққатли меҳнат фронтида кўрсатган мардлик ва жасорати учун ҳурмат бажо келтирамиз.

Азиз ҳамюртлар!

Қадрли фахрийларимиз!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сизларни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан Сизларга ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Yaratilgan vaqt: 09.05.2020
Ko‘rishlar soni: 572