Самарали фаолиятнинг –улкан сарҳисоби

7 май Алоқачилар куни сифатида ўз касбий байрамини алоқа соҳаси ходимлари нишонламоқда. Бу эса чуқур рамзий маънога эга.

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатномасида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг муҳим ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ва бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан сўнгги икки йил ичида бир қатор йўналишларида кенг кўламли ва комплекс ишлар олиб борилди.

Замонавий АКТ-инфратузилмани яратиш

Рақамли иқтисодиётининг изчил ривожланишининг биринчи ва энг муҳим омили — замонавий АКТ-инфратузилмани яратишдир. Бу бўйича Ўзбекистонда бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди.

Ўтган давр «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 16,0 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км. га етказилди.1 миллион порт монтаж қилинди. Шундан келиб чиқиб оптик толали линияларининг умумий узунлиги 36,6 минг километргача етказилди.

Интернет тармоғига кенг полосали симли уланишни кенгайтириш лойиҳаси доирасида оператор ва провайдерлар томонидан 1 млн. порт монтаж қилинди ва кенг полосали тармоққа уланиш портларининг умумий сони 2 млн.дан ортди.

Бу эса, ўз навбатида, Интернет тезлигини кескин оширишига омил бўлди. «Оокла» компаниясининг Спеэдтест.нет сервиси интернет тезлиги бўйича 2020 йил март ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди ва ушбу Спеэдтест Глобал Индех рейтингида Ўзбекистон кескин ўсишни намоён этди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир ойда 7 поғонага, бир йил ичида эса 36 поғонага кўтарилиши кузатилди.

Умуман, охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистон симли интернет тезлиги 2,5 баробарга ўсди.

Шу билан бирга телекоммуникация хизматлари учун тариф нархлари арзонлашмоқда. 2019 йил давомида провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/с. учун 85 минг сўмдан 75 минг сўмгача (17 фоизга) арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с учун 56,0 минг сўмни ташкил этди. Эътиборли жиҳати шундаки, бозор иқтисодиёти талабларига кўра, тизимли равишда интернет хизматлари нархлари камайтирилиб борилмоқда.

Жорий йил март ойида «Ўзбектелеком» АК томонидан йирик хорижий ИТ-компанияларининг сервер ускуналари ва кўплаб хизматлари маҳаллийлаштирилди. Бу бутун Ўзбекистон учун муҳим бир воқеадир. Йирик интернет хизматларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллийлаштириш Интернет фойдаланувчилари ушбу хизматлар томонидан тақдим этиладиган аудио ва видео контентларни, дастурий таъминот ва бошқа контентларни юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон ҳудудида хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши халқаро Интернет каналини сезиларли даражада енгиллаштириши ҳам муҳим омиллардан биридир. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерларига абонентлар учун янада арзон ва тезкор таклифларни тақдим этиш имконини беради.

Мобил алоқа соҳани ривожлантиришда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур давр мобайнида 6 мингдан ортиқ мобил алоқа база станцияси ўрнатилди, ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар асосан телефон хизматларини кўрсатувчи 2G мобил тармоқларни кенгайтириш амалга оширилган бўлса, ҳозирда тармоқнинг қамровини ошириш бўйича барча лойиҳалар 3G/4G тармоқларини кенгайтиришга йўналтирилмоқда. Хусусан шу йилнинг ўзида 2200 3G/4G база станцияларини ўрнатилиши режалаштирилган.

Йил бошидан Бекобод, Бўка, Пскент, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл туманларидаги мавжуд барча база станцияларини  LTE (4G) технологиясига модернизациялаш бўйича режалаштирилган ишлар якунланди.

Апрель ойида эса «Ўзбектелеком» АКнинг «УзМобайл» филиали техник хизмати Тошкент шаҳрида уяли алоқа тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек LTE қамров зонасини кенгайтириш лойиҳаси бўйича ишларни муваффақиятли якунлади. Натижада, LTE Интернет стандартидан фойдаланиш тезлиги сезиларли даражада оширилди.

Таъкидлаш жоизки, республикада АКТ соҳасидаги энг илғор технологик ишланмаларни жорий этишга муҳим эътибор қаратилади. 2019 йил сентябрдан бошлаб бир вақтда иккита маҳаллий мобил операторлар — UZMOBILE ва UCELL 5G технологияни тест синовидан ўтказишни бошлади.


Тўлақонли ИТ-экотизимини барпо этиш

Ахборот-коммуникация технологияларининг изчил ривожланишининг муҳим омилларидан бири ҳам бозор иштирокчиларга муносиб шароитларни яратиб бериш.

Шу мақсадда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (ИТ-Парк) барпо этилди. Айни пайтда тўрт минг нафар мутахассис фаолият юритаётган 350 маҳаллий ташкилотлар ИТ-паркнинг резидентлари ҳисобланади.

Мазкур ИТ-паркда зарур инфратузилма, шу жумладан, замонавий лабораториялар, коворкинг марказ ҳамда офис майдонлари тақдим этилган. Технопарк резидентларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатилади. Яна бир муҳум жиҳат шундаки, резидентлар учун молиявий имтиёзлар ҳам берилган: улар 2028 йилнинг 1 январига қадар барча солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек бир марталик ижтимоий тўловлардан озод қилинган.

Бундай муваффақиятли тажриба республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам технопаркларни очишга туртки бўлди. 2020-2024 йилларда республиканинг 14 ҳудудида, биринчи навбатда, Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб қошида ИТ-парклар ташкил қилинади.

АКТ бозорини ривожлантиришда ва ИТ-экотизимини шакллантиришда бозор профессионал иштирокчилари ўртасида кенг мулоқот олиб боришга ва ИТ-стартапларга ўз салоҳиятини амалга татбиқ этишга йўналтирилган чора-тадбирлар муҳим ўрин тутади.

2019 йил май ойида Тошкент шаҳрида АКТ соҳасига оид катта тадбир ўтказилди — Интернетни бошқариш бўйича ИВ Марказий Осиё форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мавзуси Марказий Осиё имкониятларини кенгайтиришда Интернетни ривожлантиришга бағишланган эди. Форум доирасида ишчи гуруҳлар Маркази Осиё давлатлари учун сиёсий тавсиялар ишлаб чиқишди ва тақдим этишди.

2019 йил сентябрь охирларида эса анъанавий равишда «ICTWEEK Узбекистан 2019» Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтди. «ICTEXPO-2019» кўргазмаларида етакчи маҳаллий ва хорижий компаниялар АКТ соҳасидаги замонавий технологиялар ва ечимларни намойиш этишди. Ҳафта доирасида форумлар, тақдимотлар, конференциялар ҳамда Б2Б форматидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

Ҳафта доирасида республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали ИТ-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган «Бир миллион ўзбек дастурчи» («One million Uzbek coders») номли йирик лойиҳага старт берилди. Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишларни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data), Андроид платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd (фронтенд) ва FullStack (ФуллСтак). Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

АКТ ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда илк маротаба давлат хизматларидан фойдаланиш учун энг яхши ва самарали мобил иловасини ишлаб чиқишга йўналтирилган «mGovAvard» республика кўрик-танловининг бошланиши эълон қилинди. Танловнинг мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этади.

2019 йил июнь ойида ТАТУда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда талаба ва магистрлар, ёш олимлар дастурий ва технологик, жами 200 га яқин ишланмаларини тақдим этишди. Эътиборлиси, улар шунчаки лойиҳа эмас — тайёр, амалиётда қўллаш бошлаб юборилган ишланмалар ҳисобланиб, бир қанчаси ҳозир соҳа-корхоналарда ҳамда жамиятнинг бошқа соҳаларида тадбиқ этилаётган лойиҳалардир.

Қизлар орасида ИТ-йўналишларини кенг оммалаштириш ва ва уларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этишга йўналтирилган 2019 йилнинг март ойи бошида ДигиГирлз Ҳигҳ Теч Cамп Узбекистан таълим дастури ўтказилди. Тадбирда юзга яқин ҳар хил ёшдаги қизлар иштирок этишди.

Аҳоли учун қулай онлайн хизматларни кўрсатиш

Сўнги икки йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, мамлакатимизда замонавий электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан контактсиз алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилди (https://my.gov.uz). Бугунги кунда Ягона портал орқали 176 тадан ортиқ электрон давлат хизмати тақдим этилмоқда, ушбу хизматлардан фойдаланиш учун 15,1 млн. тадан ортиқ ариза-буюртма келиб тушган, бу давлат органлари билан ўзаро алоқада аҳолининг вақт ва молиявий харажатларини камайтиришга ёрдам берди.

Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эл инвесторлари мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхонаси «bussines.gov.uz» портали ишга туширилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш учун, шу жумладан бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасини ўтказиш ва тезкор жўнатиш учун вақтни ва меҳнат ресурсларини сезиларли даражада тежаш мақсадида ягона электрон тизими «project.gov.uz» жорий этилди.

Ҳукумат органлари ва аҳоли ўртасида самарали қайта мулоқот тизими ўрнатилиши энг ёрқин мисолларидан бири 2018 йил апрель ойида ишга тушган «Менинг фикрим» Жамоавий мурожаатлар портали деб кўрсатиш ҳам мумкин. Ҳозирги кунда мазкур веб-порталга 3,6 мингдан ортиқ мурожаатномалар келиб тушди, 25,2 мингдан ортиқ таклиф ва изоҳлар чоп этилди. Порталнинг фаолиятини яхшилаш мақсадида 2020 йил 1 июлга қадар портала «Менинг фикрим» веб-порталининг мобил иловасини ишга тушириши назарда тутилган.

Сифатли ва ҳаммабоп таълим соҳасини яратиш

Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этувчи ёшлардир. Шунинг учун ҳам давлатимизнинг сиёсатида ёшлармизнинг жамиятдаги нуфузини ошириш муҳим ўрин тутади, уларнинг янги-янги мутахассисликлар ва касбларни эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

Ҳаммага маълумки, юқори малакали кадрларни тайёрлаш энг самарали йўли — уларни болалик пайтидан бошлаб ўргатишдир. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилган.

2019 йил декабрь ойида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабнинг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Айни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган мактабда 680 нафар бола 5-11 синфларда таълим олмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таълим соҳасида ҳам катта ижобий ўзгаришлар руй берди. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб университет замонавий таълимнинг кредит тизимига ўтказилди, ва ҳозирги кунда бу тизимда 9 609 нафар талаба таълим олмоқда. Университет тузилмасида Ўзбек-Беларус қўшма факультети ҳам ташкил этилди.

2019 йил октябрь ойида университетда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (JICA) 1,6 миллион доллар миқдоридаги техник гранти ҳисобига замонавий ўқув медиа маркази очилди. Медиа марказда видеоконтентни тасвирга олиш ва ишлаб чиқариш учун барча имкониятлар мавжуд.

Мазкур давр мобайнида халқаро алоқаларни ривожлантирҳиш йўлида Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ҳам самарали иш олиб борди. 2019 йил март ойида Тошкентдаги Инҳа университетида Ўзбекистонда бизнес таҳлилчиларни тайёрлаш биринчи «ASPEX BI SCHOOL» мактаби очилди.

Ёшлар ўртасида ИТ-асосларини кенг ўқитиш, уларнинг ушбу йўналишда таълим олишлари учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирлик томонидан «Беш ташаббус» дастури доирасида аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишларини ташкил қилиш учинчи йўналишида жиддий ишлар амалга оширилди.

Шу мақсадда республика бўйлаб аҳоли ва ёшлар учун 25 та рақамли технология ўқув марказлари ташкил қилинган. Уларнинг 22 таси 2019 йилда, 3 та жорий йилда ўз фаолиятини бошлади (Қашқадарё вилояти Касби тумани, Хоразм вилояти Янгибозор ва Гурлан туманларида). 2020 йилнинг охиригача уларнинг сонини 80 тага етказиш мўлжалланган.

Келгусида ўқув марказларидан ташқари «Ишга марҳамат» мономарказларида ва «Ёшлар технопарк»ларида ёшларга рақамли технологияларни ўргатиш бўйича махсус курслари ҳам ташкил этилади.


Яқин даврдаги вазифалар

Кўриб турганимиздек, охирги икки йил ичида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан кенг кўламли ва комплекс ишлар олиб борилган. Шу билан бирга бугунги кунда Вазирлик олдида Президент Шавкат Мирзиёев парламент Мурожаатномасида акс эттирилган муҳим вазифалар турибди.

Энг асосий ва бош вазифа «Рақамли Ўзбекистон-2030» ўз ичига барча соҳа ва тармоқларни қамраб олган ва Ўзбекистон иқтисодиётини тўлиқ ва комплекс ижобий ўзгаришига ва рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган йирик лойиҳани амалга ошириш.

Яна бир муҳим вазифаларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорини амалга оширишдир. Қарорга асосан тасдиқланган «Рақамли Тошкент» комплекс дастури таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, коммунал соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилинган ҳолда Ўзбекистон пойтахтининг қиёфасини тўлиқ ижобий ўзгартириши мақсад деб қўйилган.

«Рақамли Тошкент» концепцияси «Ҳавфсиз шаҳар» йирик лойиҳаси билан бевосита боғлиқ. Мазкур лойиҳани 2019-2023 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида жорий этилиши белгиланган. Биринчи босқичда 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

28 апрель куни иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича ишларининг мантиқий давоми бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга ва ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиши назарда тутилган.

Шу билан бирга 2020-2022 йилларда электрон ҳукумат, телекоммуникациялар ва дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича жами 268 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Мазкур вазифаларни амалга оширилиши, шубҳасиз, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига аҳамиятли таъсир кўрсатади. Чунки Ўзбекистон ривожланиши бевосита рақамли технологияларининг барча соҳа ва тармоқларида жорий этилиши ва қўлланили

Yaratilgan vaqt: 07.05.2020
Ko‘rishlar soni: 633