Хоразмлик аёл раҳбарларнинг хизматлари беқиёсдир

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлигининг ишчи гуруҳи ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, тизимдаги муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш, ходимлар билан мулоқот ўтказиш мақсадида анъанавий тарзда вилоятларга сафар уюштирмоқда. Вазирлик раҳбарияти айни вақтда ҳам Хоразм вилоятида бўлиб турибди.

Аввал хабар берганимиздек, дастлаб вилоятнинг Янгибозор туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Ўқув маркази очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш. Содиқов иштирок этди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг Гурлан туманидаги соҳа корхона ва ташкилотлари фаолияти билан танишишди. Яқинда мазкур туманда ҳам Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилган эди. Ҳозир марказ ўқувчи ёшлар билан гавжум.

Олдинги ташриф давомида АКТ вазири Шухрат Содиқов тизимдаги корхоналарга аёл раҳбарларни кўпроқ жалб этиш зарурлигини тавсия қилганди. Ҳозирда вилоятнинг Гурлан телекоммуникациялар боғламасига Муқаддас Матмуродова ва туман почта алоқаси боғламасига Нигора Ҳайитметова, Урганч шаҳар почта алоқаси боғламасига Назокат Боймуротова раҳбарлик қилиб келмоқда.
Туманда 44 та мактаб бор. Шундан 34 тасига оптик толали кабеллар билан таъминланган. Тумандаги 28 мингта хонадонни тўлиқ рақамлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда раҳбар аёлларнинг ўрни беқиёсдир.

Yaratilgan vaqt: 11.03.2020
Ko‘rishlar soni: 539