Ёшлар ижод саройи”да «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди

Бугун Пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»да «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.

Ярмарка Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қиз ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида 452 та корхона ва ташкилот 2500 дан ортиқ бўш иш ўрни билан қатнашди.
Ушбу ярмаркада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлар «Бўш иш ўринлари ярмаркаси»да жами 428 та турли даражадаги бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркага келган ва ахборот технологиялари йўналишига қизиққан ёшларга иш ўринлари, корхоналарда ташкил этилган иш шароитлари, ижтимоий ёрдамлар ва маошлар ҳақида кенг тушунтиришлар берилди.
Мутахассислиги ва талабларга мос келувчи 139 нафар номзодларни бўш иш ўринларига жойлашиш бўйича танловларда иштирок этиш учун таклиф этилди.
Ярмарка натижаси бўйича 15 нафар номзод 2020 йил 5 февралдан ишга жойлаштирилди ва яна 4 нафари билан 2020 йил 10 февралдан ишга жойлаштириш бўйича меҳнат шартномалари тузилиши келишиб олинди.

Маълумот учун:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизим корхоналарида мавжуд 428 та бўш иш ўринларининг 333 таси Вазирликнинг Тошкент шаҳрида жойлашган 22 та корхоналари томонидан ҳамда 85 таси Вазирликнинг ҳудудларда (Республиканинг бошқа вилоятлари) жойлашган корхоналари томонидан тақдим этилди.

Яратилган вақт: 05.02.2020
Кўришлар сони: 470