Пойтахтнинг «Ифтихор» маҳалласи ёшлари Тошкент телеминорасида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Президентнинг ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлари асосида маҳалла ёшларининг Тошкент телеминорасига саёҳати уюштирилди.

Бу каби тадбирларда давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 27 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабдаги ёшлар билан ўтказган учрашувидан келиб чиқадиган вазифалар ҳам муҳокама этилмоқда. Ана шу вазифалар ижросидан келиб чиқиб, 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент Радиоалока, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ҳамкорлигида Юнусобод туманидаги «Ифтихор» МФЙ худудида истиқомат қилувчи 55 нафар ёшлар Тошкент телеминорасида «Ёшларни телевидение ва радио алоқасига қизиқишларини ошириш»га қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди. Ушбу тадбир доирасида янги замонавий рақамли телерадиоэшиттириш қурилмалари билан таништириш, компьютер саводхонлигини ошириш ва Тошкент телеминорасига бепул саёҳат уюштирилди.

Ёшларга телеминоранинг қурилиш тарихи, замонавий телерадиоэшиттириш қурилмалари, компьютер технологиялари ва улардан самарали фойдаланиш ҳақида тегишли мутахассислар томонидан сўзлаб берилди. Давра суҳбатида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3- йўналиши доирасида бу ерда қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.Шундан сўнг телеминоранинг 100 ва 110 метр баландликдаги томоша майдончасига саёҳат уюштирилди.
Ташкил этилган учрашув натижасида ёшларнинг ахборот технологиялари ва частоталар соҳасига бўлган қизиқиши ортди ва уларда ушбу касбга оид ижобий тушунчалар шакллантирилди.

Маълумот учун :

Тошкент телеминораси такрорланмас ноёб архитектура иншооти бўлиб, бугунги кунда республикада ҳамда Марказий Осиёда ягона ва энг баланд иншоот ҳисобланади. Тошкент телеминораси 1991 йилда Дунёнинг буюк миноралари Федерацияси сафига киритилиб, дунёнинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминораси Марказий Осиёда энг баланд ва МДҲ давлатлари телеминоралари орасида эса, Останкинодан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Тошкент телеминорасининг асосий вазифалари телевидение ва радиодастурларини узатишдан иборатдир. Шунингдек, телеминора ноёб меъморий бино сифатида маҳаллий ва чет эл меҳмонлари учун томоша қилиш мажмуаси ҳисобланади.

Бу йил 15 январда Тошкент телеминорасининг фойдаланишга топширилганлигига 35 йил тўлди. Телеминора 1978 йилдан бошлаб, 6 йил давомида қуриб битказилган. Тошкент телеминораси 1985 йилнинг 15 январида ишга туширилган.

Yaratilgan vaqt: 29.01.2020
Ko‘rishlar soni: 566