Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ИТ парклар қурилади

27 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари – ИТ Парклари қурилишини маълум қилган.

«2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган ИТ парклар қурилади. Бу парклар энг камида 20 қаватдан иборат бўлиши керак.

Ҳар бир вилоят ҳокими ИТПаркларини қуришга масъул бўлади», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўз нутқида янги қуриладиган технологик парклар фаолиятига катта ишонч билдирди.

«Агар биз ёшларнинг янги стартап лойиҳаларини жамият ҳаётига татбиқ қила олсак, ривожланиш бўлади. Бу дастурларни амалга оширсак, хатоларимиз камроқ бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Yaratilgan vaqt: 28.12.2019
Ko‘rishlar soni: 596