Тошкентдаги Инха Университети талабалари томонидан ноёб дастурий маҳсулот яратилди

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи курс талабалари Абдуллоҳ Асқаров, Шахобиддин Ўрмонов, Сардор Иброхимов, Бедилбек Ҳамидов, Элдор Абдухамидов ва Шерзод Ниёзов ва профессор Френсис Тай бошчилигида C-Висион ноёб сунъий кўриш тизимини яратдилар.

«Дастур одамнинг қарашини аниқлайди, унинг ҳис-туйғуларини танийди ва ушбу маълумотларни, масалан, реал вақтда маърузачининг маърузаси билан таққослайди. Ушбу хизмат маърузанинг ҳар сониясида тингловчилар томонидан идрок этиш ёки сезмаслик даражасини белгилайди», - дейди талаба Абдуллох Асқаров.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ҳабарига кўра, дастур мобил ҳисобланиб у мутлақо турли соҳаларда таълим, хавфсизлик, рекламаларда ишлатилиши мумкин.

«Дастур катта тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилиши ҳам кўзда тутилган. Масалан, бир неча сония ичида хизмат ҳиссиётларни таний олади ва таҳлил қилади, натижада спорт стадионида, концерт залида минглаб одамларнинг ниятларини аниқлаб бера олади. Дастур салбий ҳис-туйғуларга эга одамларни аниқлайди ва уларни алоҳида кластерга жойлаштиради. Бу хавфсизлик ходимларининг ишини анча энгиллаштиради», - дейди ишлаб чиқарувчилар.

Бундан ташқари, таълим соҳасида қўллаш мумкин бўлиб у талабаларнинг маъруза, дарс жараёнида қанчалик қизиқиш билан иштирок этаётганини аниқлайди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларининг ижобий ҳаракатлари билан Варшавада бўлиб ўтган Миcрософт Тҳенехт АИГуардианс-2019 халқаро сунъий интеллект танловининг финал босқичида иштирок этдилар.Ўзбекистонлик дастурчилар бундай танловда биринчи маротаба иштирок этиб, унинг ғолибига айландилар. Бундан ташқари, худди шу лойиҳа билан, талабалар Гоогле ТакеОфф-2019 халқаро стартап танловида иштирок этиб энг яхши 50 та лик лойиҳадан жой эгалладилар.

Yaratilgan vaqt: 26.12.2019
Ko‘rishlar soni: 526